Хориждан ҳалқаро почта ва курьерлик жўнатмалари учун қандай чекловлар бор?

    Медиа тур давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.

    Почта хизмати муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлиб, ҳар қандай ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, эпидемиологик вазиятларда ҳам бу хизматга бўлган талаб ва таклиф, доимий равишда ўсиб боради. Бу эса божхона соҳаси ходимларидан доимий равишда ўз устида ишлашни, тизимга янги иннoвацион технологияларни жорий қилишни, почта хавфсизлигини таъминлаш каби муҳим йўналишларни доимий такомиллаштиришни талаб этади.

    Давлат божхона қўмитаси Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига пресс тур бўлиб ўтди.

    Таъкидланганидек, мазкур божхона пости Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган ва ундан чиқиб кетаётган барча ҳалқаро почта ва курьерлик жўнатмалари устидан божхона назоратини амалга оширади.

    ОАВ вакиллари “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг “Халқаро почтамт” божхона пунктида “Ўзбекистон почтаси” ДУКнинг “Халқаро почта” филиали ҳамда “EMS” (Express Mail Service) экспресс почта хизмати фаолияти билан танишди.

    Божхона пункти замонавий ренгент қурилмалари билан жиҳозланган. Журналистларга почта жўнатмаларининг божхона кўриги ва расмийлаштируви, халқаро курьерлик жўнатмаларини дастлабки электрон божхона декларациялаш тартиби, божхона назорати жараёнида божхона постида фош этилган турли найранглар, қинғирликлар ҳақида тақдимот намойиш этилди.

    Пресс турда таъкидланишича, хориждан ҳалқаро почта ва курьерлик жўнатмалари мамлакатимизга олиб келишда маълум бир чекловлар мавжуд.

    Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 июндаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 1/а бандида, жисмоний шахслар номига келаётган халқаро курьерлик жўнатмалари учун бир календарь чорак мобайнида — 1000 (бир минг) АҚШ долларигача ҳамда халқаро почта жўнатмаларида ҳар бир жўнатма учун 100 (юз) АҚШ долларигача божхона тўловларига тортилмайдиган чегараланган нормалар белгиланган.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорининг 6-бандига кўра, юридик шахслар учун бу меъёр ҳам халқаро почта, ҳам курьерлик жўнатмалари учун 100 (юз) АҚШ долларига тенг бўлган қийматни ташкил этади.

    “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1 миллион 363 минг тонна ҳалқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати амалга оширилиб, 94 миллард сўмдан ортиқ божхона тўловлари давлат бюджетига ўтказилган.

    Божхона постида бир кунда ўртача 15-18 тонна ҳалқаро почта ва курьерлик жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилади. Бу бир кунда 7000-7500 дона ҳалқаро почта ва курьерлик жўнатмалари дегани.

    Божхона постида ҳуқуқбузарликларга қарши кураш борасида ҳам тизимли кураш олиб борилмоқда. Хусусан, пост ходимлари томонидан бошқарманинг тезкор таркибий тузилмалар билан ҳамкорликда 2021 йил 3 ойи давомида 39 та ҳуқуқбузарликлар фош этилиб, қиймати 39 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар, хусусан, 249 дона психотроп моддалар ҳамда 4,7 клограмм синтетик гиёҳвандлик воситаларининг “почта жўнатмаси” ниқоби остида мамлакатимизга ноқонуний кириб келишининг олди олинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates