2025 йил 29 сентябрдан 5 октябрга қадар (шу куни ҳам) муайян хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ёшлар учун мазкур баён билан тасдиқланган давлат буюртмаси параметрларига (талабаликка тавсия этилган олий таълим ташкилоти ва таълим йўналиши бўйича) абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.
Рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун 2025 йил 12 октябрга қадар тест синовлари ўтказилади.
Эслатма: рўйхатдан ўтган абитуриентлардан Президентнинг 2019 йил 14 майдаги ПҚ–4319-сон (14.05.2025 й.) қарорига мувофиқ белгиланган миқдордаги тўлов ундирилади.
Ўтказилган тест синовлари натижасига кўра абитуриентларнинг тўплаган баллари кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда шакллантирилиб, белгиланган тартибда расмийлаштириш учун 2025 йил 17 октябрга қадар тегишли олий таълим ташкилотларига етказилади.
Шунингдек, ушбу танловда 2025/2026-ўқув йилига давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун рўйхатдан ўтиб, кириш имтиҳонларида иштирок этган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларга ҳам тўплаган баллари билан фанлар мажмуаси ва таълим тили мос бўлган бакалавриат таълим йўналишларига танловда иштирок этиш имконияти берилди.











