баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз
  • 12210.60 сўм
  • 136.28 сўм
  • 10315.62 сўм

Хорижлик фуқаролар ҳам эндиликда ўзини ўзи банд қилиши мумкин

Энди хорижлик фуқаролар, яъни Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам ўзини ўзи банд қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин.

SOLIQ (Android учун) мобил иловасининг янгиланган версиясига яна бир хизмат қўшилди. Рўйхатдан ўтишда тизим ЭРИ (электрон рақамли имзо) талаб этади. ЭРИни e-imzo.uz сайти орқали қисқа фурсатларда масофадан олиш мумкин. Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлик штрих код (QR-код) билан тасдиқланади.

Мамлакат фуқароси ҳисобланмаса ҳам ўзи учун қонуний ишлаш имкониятидан фойдаланиш мумкин. Бироқ, ушбу тизимдан рўйхатдан ўтиб, ишчиларни ёллаш ёки иш берувчига эга бўлиш мумкин эмас.

Буюртмаларни қабул қилиш ва кўрсатилган хизматлар (товарлар) учун тўловларни амалга ошириш, юридик шахсларга хизматлар кўрсатишда (товарларни сотишда) электрон ҳисоб-китоб фактураларни тақдим қилиш ва кредит олиш мақсадида ихтиёрий равишда даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш имкониятлари берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилувчи фуқаролар учун 67 та фаолият тури таклиф этилган. Улар учун 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлаш, пенсия ҳисоблаш ва иш стажига эга бўлиш ҳуқуқи кафолатланган, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

No date selected
September 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
Use cursor keys to navigate calendar dates