Хорижлик тадбиркорнинг 10 миллиард сўм маблағини талон-торож қилиб яширинган жиноятчи ушланди

    У ўғит етказиб беришга ваъда бериб хорижлик ҳамкоридан пулни олгач, уни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган ва яшириниб юрган.

    Туркия давлати фуқароси, тадбиркор Р.И.га ўзини «нитрат аммоний селитра» ишлаб чиқарувчи корхона эгаси деб таништирган М.М. исмли шахс ўғит маҳсулотларини Туркия давлатига экспорт қилиш тўғрисида келишиб, туркиялик Р.И.га селитра ўғит маҳсулотлари солинган махсус қопларнинг фотосурат ва видеоларини кўрсатиб, уни алдаб, ишончига кириб, жами 887,5 минг АҚШ доллари (9,6 млрд сўм) миқдоридаги пулларни қўлга киритган ва шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

    Ушбу ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан ЎзР Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва М.М. терговдан яширинганлиги сабабли қидирув эълон қилинган эди.

    ИИВ Киберхавфсизлик маркази томонидан ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланиб ўтказилган тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этган Фарғона вилоятида, Қўқон шаҳрида яшовчи 34 ёшли М.М. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудида яшириниб келаётганлиги аниқланиб, қўлга олинди.

    Жиноятчи М.М. қамоққа олиниб, унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Қонунга мувофиқ, М.М. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates