Хотин-қизлар муаммолари қоғозда эмас, амалда ҳал бўлиши керак

    Мамлакатимизда 22 апрел 2022 1028

    Куни кеча Тошкент вилояти ҳокимлиги мажлислар залида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

    Унда тегишли бошқарма ва ташкилотлар вакиллари, тизим масъуллари иштирок этди. Мулоқотда хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш, намунали хонадонларнинг тадбиркорлик ишларини кенг тарғиб қилиш, оилавий шароитлари сабаб илмий ишларини якунига етказолмаган аёлларга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

    Йиғилиш давомида вилоятда хотин-қизларга яратилаётган имконият ва шарт-шароитлар, аёлларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

    Масъулларнинг қайд этишича, вилоятда олиб борилган ўрганишлар натижасида 400 дан ортиқ оила фарзандлари мактаб ёки боғчага боролмай, таълимдан узилиб қолаётгани аниқланган. Ўз навбатида, ҳолат юзасидан тезкор чоралар кўрилиб, ушбу оилаларга кўмак берилган.

    Хусусан, ижтимоий кўмакка муҳтож аёлларни аниқлаш, уларни касбга, тадбиркорликка йўналтириш, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрни ва фаоллигини ошириш, кайвони аёллар тажрибасидан фойдаланиш яхши самара бериши қайд этилди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates