Хотин-қизларга нисбатан қайд этилган зўравонлик ҳолатларининг 34 330 таси ёки 87 фоизи оилада содир этилган

    Бу ҳақда АОКАда ИИВ, Бош прокуратура, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

    Матбуот анжуманида ИИВ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари тизимида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг натижалари ҳақида сўз юритилди.

    Ўтган йил давомида тегишли мутасадди идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар давомида 667 мингга яқин хонадонларга уйма-уй кириб, оиладаги ижтимоий-маънавий мухит ўрганилди. Жумладан, ижтимоий ҳолати ўрганилган хотин-қизларнинг 6 610 нафарини (429 нафари илгари судланганлар) ишга жойлашишида, 6 976 нафарига (406 нафар) моддий ва ижтимоий томондан ёрдам берилишида, 1 547 нафарини (96 нафар) даволанишга мухтожлиги аниқланиб, тиббиёт диспансерларга юборилишида, 1 653 нафарини (172 нафар) шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни қайта тиклашда, 1 784 нафарини (105 нафар) тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

    Шунингдек, профилактик ҳисобда турган 505 нафар қизлар таълим муассаларига жалб этилди, 328 нафар оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган хотин-қизлар “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари”га жойлаштирилди.

    Ҳамкорликда амалга оширилган тадбирлар натижасида, 17 296 нафар, шу жумладан 624 нафар вояга етмаган қизлар, 3 605 нафар ёш (18-30 ёш), 520 нафар илгари судланган хотин-қизлар ички ишлар органлари ҳисобидан чиқарилди.

    2021 йил давомида ички ишлар органларига хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлар юзасидан 39 343 та мурожаатлар келиб тушди. Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида, 39 343 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордерлари расмийлаштириб берилди.Ҳимоя ордерларининг 378 таси вояга етмаган, 9 861 таси ёшлар (18-30 ёш), 29 104 таси 30 ёшдан катта хотин-қизларга берилган.

    Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, хотин-қизларга нисбатан қайд этилган зўравонлик ҳолатларининг 34 330 таси ёки 87 фоизи оилада содир этилган. Ҳимоя ордерларнинг 26 667 таси турмуш ўртоқлари, 1 559 таси қайнионалар, 1 128 таси келинлар ҳамда 9 989 таси бошқа шахсларга нисбатан расмийлаштирилган. Қўлланилган ҳимоя ордерлари натижада 20 769 та ҳолатда оила яраштирилди, 15 142 тасида низо бартараф этилди, 921 тасида оила ажрашди, 2 222 та ҳолатда низо бартараф этилмади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates