Ховосда 400 нафар ёшга ажратилган ер майдонидаги илк ниҳолни вилоят ҳокими экди

    “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида ховослик 400 нафар ёшга 50 сотихдан жами 200 гектар ер майдони ажратилиб, ушбу ерлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи туман ҳокимлигининг сертификатлари тантанали равишда топширилди.

    Маълумки, Ховос тумани ўтган йиллар давомида чуқур ижтимоий-иқтисодий ўзгариш ва ислоҳотларга муҳтож эди. Туманда барча кўрсаткичлар жуда ачинарли эди, деб айтолмаймизку, лекин имкониятларга эга бўлатуриб, илгарилаб ҳам кетгани йўқ. Бироқ, мана, икки йилдирки, Президентимиз ташаббуси билан туманнинг янги қиёфаси шаклланди. Бу вақт мобайнида қанчадан-қанча ижтимоий, уй-жой, муҳандислик ва транспорт инфратузилма объектлари ишга тушди. Кичик саноат зонаси очилиб, унда фаолият кўрсатаётган корхоналар жаҳон бозорида рақобат қила оладиган харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқара бошлади. Аммо бу етарли эмас. Ҳали олдинда қилиниши керак бўлган вазифалар бисёр. Ҳудудаги ҳар бир раҳбар зиммасида диёримизда амалга оширилаётган мислсиз ислоҳотларнинг локомотиви бўлган шижоатли ёшлар бандлигини таъминлашдек масъулиятли вазифа турибди. Бунинг учун эса янги механизмлар даркор. Ана шулардан биттаси – деҳқончилик билан шуғулланишлари учун ёшларга экин ерлари ажратиб беришдир.

    Туманда бу борадаги ишлар Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида олиб борилмоқда. Бугун ҳам ҳудудда 400 нафар ёшга 50 сотихдан жами 200 гектар ер майдони ажратилиб, ушбу ерлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи туман ҳокимлигининг сертификатлари тантанали равишда топширилди. Ажратилган ер майдонига туташ бўлган ҳудудда ёшлар ва нуронийларнинг таклиф-истаги билан "Ёшлар боғи" ҳам ташкил этилди.

    Шундан сўнг, иштирокчилар механизаторлар томонидан техникалар ёрдамида ишлов берилиб, дарахт кўчатлари экиш учун тайёрлаб қўйилган майдонда тўпланишди. Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев томонидан “Ёшлар боғи”нинг илк ниҳоли экилди.

    Бугуннинг ўзида боғда олча, анор, ёнғоқ, олма ва бошқа турдаги 400 дан зиёд мевали дарахт ниҳоллари ўтқазилди.

    Шунингдек, ўша ернинг ўзида вилоят ва туман сектор раҳбарлари ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакиллари, маҳалла раислари ва ёшлар иштирокида амалий семинар ўтказилди. Унда деҳқончилик тажрибасига эга миришкорлар томонидан ёшларга лойиҳанинг мазмун-моҳияти, ер билан ишлаш маҳорати, айни кунларда экиш мумкин бўлган маҳсулотлар ҳамда уларнинг парвариши ҳақида маълумот берилди.

    Бугунги кунда 458 дан ортиқ фермер хўжалиги мавжуд бўлган Ховос туманида 839 нафарга яқин ёшга ер ажратиш кўзда тутилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates