Ховослик фермер ғўзаларни уяли телефон ёрдамида суғоради

    Агросектор 7 июл 2021 1126

    Ховослик фермер Улуғбек Йўлдошев экинларни қўл телефони ёрдамида суғоришни йўлга қўйди.

    Сирдарё вилояти Ховос туманида 237 гектар ер майдонида деҳқончилик қилаётган фермер далага сув тежовчи суғориш қурилмаларини ўрнатишга муваффақ бўлди.

    Фермер Улуғбек Йўлдошев банкдан олган 1 миллиард 86 миллион сўмлик кредит маблағлари эвазига 54 гектар пахта майдонига замонавий рақамлаштирилган суғориш қурилмаларини ўрнатди. Гап шундаки, ушбу янги технология қўл телефони орқали бошқарилади.

    – Илгари 54 гектар пахта майдонини 7-8 нафар сувчи кеча-кундуз бир ой мобайнида суғорар эди, — дейди фермер Улуғбек Йўлдошев. —Энди бу ишни бир ишчи кучи билан 6-7 кун ичида уддалаяпмиз.

    Ўтган йили 237 гектар ернинг 110 гектар дала майдонига чигит қадаган фермер бу йил 1 миллиард 400 миллион сўмлик банк кредит маблағлари эвазига 56 гектар пахта майдонига яна қўшимча томчилатиб суғориш ускуналарини ўрнатди, деб хабар беради Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates