Ил-14П қолдиқлари Якутиянинг шимолий-шарқида, Чукотка автоном округи билан чегара қисмида жойлашган Черский посёлкасидаги ҳаво кемалари қабристонида ётибди.
Топилманинг ноёблигини авиация тарихчиси ҳам тасдиқлаган. Маълум бўлишича, бу самолётни унинг отаси бошқарган экан, деб хабар беради «Газета.Ru».
«Менинг отам 61 755 борт рақамли самолётда учган. Бу Хрушчевнинг собиқ самолёти эди. Самолётнинг ичи оддий эмасди. Ўша вақтга нисбатан жуда такомиллашган эди Америка навигация ускуналари. Самолёт радиосини дунёнинг бешта радиостанциясига тўғриласа бўларди. Улар орасида Нью-Йорк, Япония ва Австралия ҳам бор эди», — дея тарифлаб берди КПСС Марказий қўмитасининг биринчи котибининг авиалайнерини тарихчи.