Хушхабар: белбоғли кураш расман жаҳон кўчманчилар ўйинлари дастуридан жой олди

    Жорий йил 29 сентябрь – 3 октябрь кунлари Туркия Республикасининг Бурса вилояти Изник шаҳрида IV Жаҳон кўчманчилар ўйинлари (этноспорт) бўлиб ўтди.

    Мазкур ўйинларда миллий спорт туримиз – белбоғли кураш бўйича ҳам 17 спортчимиз иштирок этди. Полвонларимиз дастлаб белбоғли кураш бўйича кўргазмали чиқиш намойиш этди. Турли кўринишда бажарилган белбоғли кураш усуллари томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

    Шунингдек, вакилларимиз белбоғли кураш оиласига кирувчи спорт турлари бўйича белгиланган вазн тоифаларида беллашди. Ўттиздан ортиқ давлатдан йиғилган полвонлар орасида курашчиларимиз 6 олтин, 6 кумуш ва 6 бронза медални қўлга киритиб, кучлилар қаторидан жой олишга муваффақ бўлди.

    Қувонарлиси, белбоғли кураш спорт тури Жаҳон кўчманчилар ўйинлари дастуридан расман жой олди.

    Илҳом РАҲМОНОВ

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates