Хусусий мактабда “Zoom” орқали олиб борилган таълимдан ота-оналар мутлақо норози

    Таълим 1 июн 2020 3389

    Ота-оналар нодавлат таьлим муассасасининг раҳбариятига учинчи триместр учун тўловни амалга оширмаслик бўйича мурожаат этишган.

    Жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига “THE BRITISH SCHOOL OF TASHKENT” нодавлат таьлим муассасасининг 144 нафар буюртмачиси петиция эълон қилингани ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқи бузилаётгани тўғрисида мурожаат келиб тушди.

    Мурожаатга кўра жорий йилнинг 2019/2020 ўқув йиллари учун тарафлар ўртасида тузилган шартнома (4.7.-банди) бўйича триместрлар учун тўловлар амалга ошириш саналари белгиланган.

    Яъни 1, 2 ва 3 марта бўлиб-бўлиб тўлаш амалиёти бўйича мактаб ўқувчиларининг ота-оналари биринчи ва иккинчи триместрларнинг ҳар бирига 44 миллион сўмдан 47 миллион сўмгача (синфлар кесимида) тўловни амалга оширишган. Аммо ҳозирги пандемия даврида икки томоннинг ўзаро тузилган шартнома шартлари вазият тақозоси билан бироз ўзгарган.

    Асосан инглиз тили мукаммал ўқитиладиган мазкур нодавлат таьлим муассасасининг педагог-ўқитувчилари чет эллик бўлишгани ва карантин жорий этилгач ўз юртларига қайтиб кетишгани вазиятни янада мураккаблаштирган.

    Апрель ойидан бошлаб, ўқувчиларга мактаб ўқитувчилари “Zoom” интернет дастури орқали онлайн режимда таьлим беришни йўлга қўйишади. Аммо, буюртмачилар ушбу онлайн дарсларнинг сифати, дарс бериш услубидан мутлақо норизи.

    Бу бўйича нодавлат таьлим муассасасининг раҳбариятига оғзаки ва ёзма тарзда, учинчи триместр учун тўловни амалга оширмаслик бўйича мурожаат этишган. Лекин таълим муассасаси бунга ҳеч қандай расмий баёнот бермаган.

    Буюртмачиларнинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқлари бузилганлигини инобатга олиб, ушбу масалага ойдинлик киритиш лозимлиги ҳақида тешишли мутасаддиларга мурожаат этиб қоламиз.

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини

    ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси

    ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates