Ягона порталда янги хизмат ишга туширилди

    Рақамлаштириш 5 апрел 2021 1055

    Бугун Ягона портал (my.gov.uz)да электрон давлат хизматлари сони яна биттага кўпайди.

    Бу қандай ишлайди?

    ЯИДХП (my.gov.uz) “Гидрогеологик хулоса олиш” хизмати танланиб, ариза учун тақдим этилган сўровнома тўлдирилади ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги гидрогеология корхоналарига жўнатилади.

    Ташкилот гидрогеологик хулоса бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этиш бўйича ЯИДХП орқали маълумот жўнатади. Корхона томонидан хулоса тайёрланиб, титул варағига QR-код қўйилади. Сўнгра тегишли манзилга жўнатилади.

    Хизмат кўрсатиш муддати: 9 иш куни.

    Ариза Ягона портал орқали топширилганда 10 фоизлик чегирма мавжуд.

    Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг: https://my.gov.uz/uz/service/393

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates