Чўпонота кўприги қурилиши энг сўнги технологияларига кўра қурилмоқда. Бутун дунёда фаол қўлланилаётган, жаҳон стандартларига мос келадиган монолит оралиқ қурилмалари технологиясини қўллаган ҳолда қурилиш – монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Кўприкнинг таянч устунлари 47 та, уларнинг баландлиги 13 метргача бўлиши бўлжаланган. Кўприкнинг эстетик жиҳатдан чиройли кўриниши учун устунларини махсус жиҳозлар билан безатилиши назарда тутилган. Тунги ёритиш тизими кўприкга аҳолининг эътиборини тортувчи замонавий кўринишни таъминлайди.
Чўпонота кўпригининг умумий узунлиги 597 метрни, боғламалари билан биргаликда 950 метрни ташкил қилади. Кўприк қурилишида автомобиллар, пиёдалар ва велосипед учун йўлаклар назарда тутилган.
Кўприк қатнов қисми қопламасининг энг сўнги технология ва юқори сифатли қурилиш материалларини қўллаган ҳолда қурилиши, автомобил ва пиёдаларнинг қулай ҳаракатланишини таъминлайди.