Яна 1 миллион доза коронавирусга қарши вакцина олиб келинди

    Саломатлик 27 апрел 2021 495

    Ҳозиргина Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси томонидан ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси Хитойдан юртимизга олиб келинди.

    Вакцинанинг 1 миллион дозалик аввалги партияси шу йилнинг 27 март куни келтирилган эди.

    Шу кунгача юртимиздаги вакцинация жараёнлари учун жами 1 660 минг доза вакцина захирасидан фойдаланилмоқда. Айни пайтгача эмланган 565 минг нафардан ортиқ аҳолининг 46 фоизи, яъни 263 минг нафардан ортиғи ZF-UZ-VAC2001 билан эмланган.

    ZF-UZ-VAC2001 билан эмланиш 65 ёш ва ундан катта ёшдаги эмланивчилар орасида 148 минг нафардан ортиқни, тиббиёт ходимлари орасида 114 минг нафардан ортиқни ташкил қилган.

    Кеча, 26 апрель куни ZF-UZ-VAC 2001 билан эмланган фуқаролар сони 14 522 нафарни ташкил қилиб, ушбу вакцина билан кунлик эмланиш кўрсаткичи 68 фоизга етгани ҳам эътиборга лойиқ.

    Эслатиб ўтамиз, бундан аввал юртимизга “Спутник V” вакцинасининг 2 та патрияси келтирилган эди. Шунингдек, AstraZeneca вакцинасининг ҳам янги патриясини келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates