Яна 250 юртдошимиз ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан россиялик иш берувчилар ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда кўплаб фуқароларимиз Россия Федерациясига вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилмоқда.

    Россия Федерациясининг кўплаб иш берувчи корхоналари вакиллари мамлакатимизнинг турли ҳудудларида бўлиб, фуқаролар билан суҳбат ўтказмоқда.

    Суҳбатлардан муваффақиятли ўтган фуқаролардан Россия Федерациясининг “ПИК Индустрия” акциядорлик жамиятида ишлаш учун 52 нафари, “ПСП” масъулияти чекланган жамиятида ишлашга 198 нафари Тошкент халқаро аэропорти орқали учиб кетди.

    Россияда ишлаш учун кетаётган юртдошларимизга аэропортда тегишли тушунтиришлар берилиб, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан материаллар тарқатилди.

    Юртдошларимиз белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда турли объектларда иш бошлайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates