Яна бир инсон ҳаёти сақлаб қолинди

    Хавфсизлик 8 июн 2021 971

    7 июнда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига сувга чўкаётган одам ҳақида хабар келиб тушган.

    Маълум бўлишича, спиртли ичимлик таъсирида бўлган 61 яшар фуқаро Каттақўрғон сув омборининг чиқиш каналига чўмилиш мақсадида сувга тушган. Хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганлиги сабабли у сувда чўка бошлаган.

    Шу вақт канал яқинидан ўтиб кетаётган фуқаро жабрланувчининг ҳолини кўриб, зудлик билан Каттақўрғон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар қилган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари сабабли жабрланувчи — Каттақўрғон шаҳрида яшовчи фуқаро ўз вақтида қутқариб олинди. Жабрланувчига туман тез ёрдам шифокорлари томонидан зарур ёрдам кўрсатилди. Қайд этилишича, унинг саломатлигига зиён етмаган, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates