Яна бир контрафакт маҳсулот аниқланди

    Маҳсулотини рухсат берилмаган тарзда тайёрлаш ва сотганлик ҳолати аниқланиб, ҳуқуқбузарга баённома расмийлаштирилди.

    Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ўзгалар товар белгисидан рухсатсиз фойдаланиб, ҳам харидорга, ҳам асл маҳсулот эгасига зарар келтираётганларга доимий тарзда чоралар кўриб келинмоқда.

    Сир эмаски, харидор сифатида кўчага чиқишингиз билан расталар турли маҳсулот билан тўла эканлигини кўрасиз. Таклиф жуда юқори, аммо... Сифатли ва чўнтакбоп маҳсулот топишда адашиш ҳеч гап эмас.

    Бозорда хилма-хил ширинликлар қадоғи истеъмолчини ўзига жалб қилади. Бироқ кўриниш билан унинг ичи бир-хилми? Уни харид қилиб алданиб қолмайсизми?

    Шундай ҳолатлардан бири “Mars Incorporated”га тегишли “M&M’s” (АҚШ) савдо белгиси билан юз берди. Интеллектуал мулк ҳимояси маркази ходимлари томонидан товар белгисига ўхшаш бўлган “М М” белгили шоколад маҳсулотини рухсат берилмаган тарзда тайёрлаш ва сотганлик ҳолати аниқланиб, ҳуқуқбузарга баённома расмийлаштирилди ва туман Жиноий суди томонидан жарима белгиланди. Суд давомида ҳуқуқбузар ўз айбига пушаймон бўлиб, ҳозирда бундай ном билан ширинлик чиқаришни тўхтатганлигини маълум қилди.

    Албатта осон даромад топишни ҳамма хоҳлайди. Бироқ бу ўзгалар ҳуқуқини поймол қилиш орқали амалга оширилмаслиги лозим. Сабаби ҳамма контрафакт маҳсулот ишлаб чиқарадиган бўлса, асл компания касодга учрайди, натижада бозор контрафакт маҳсулотга тўлиб кетади.

    Шундай экан, ҳурматли тадбиркорлар ўз товар белгингизни яратинг ва истеъмолчиларга сифатли маҳсулот таклиф қилиб, уларнинг ишончини қозонинг.

    Ҳурматли истеъмолчилар! Маҳсулот харид қилганда унинг номи тўғрилигига ишонч ҳосил қилинг, ишлаб чиқарувчи ҳақидаги маълумотларни текшириб олинг. Агар контрафакт маҳсулотга дуч келсангиз @ima_monitoring_bot телеграм каналига мурожаат қилинг.

    Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates