Яна бир оилавий корхона аҳолига хизмат кўрсата бошлади

    Маҳаллаларда бир жойнинг ўзида турли хизматлар кўрсатишга мўлжалланган оилавий корхоналар фаолият бошлаши аҳолига ҳар томонлама қулайлик туғдиради — ҳам вақтдан, ҳам ортиқча харажатдан тежалади.

    Хоразм вилояти Хонқа туманида ана шундай кўп тармоқли яна бир оилавий корхона иш бошлади. Тадбиркор ўз маблағлари эвазига қурган икки қаватли, шинам ва замонавий “Хонқа траде” оилавий корхонаси, асосан, тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослашган. Бундан ташқари, корхона таркибида гўзаллик салони, савдо шохобчаси ҳам бор.

    “Мақсадимиз аҳоли саломатлиги йўқлида сифатли ҳамда ҳамёнбоп тиббий хизмат кўрсатишдан иборат”, дейди оилавий корхона раҳбари Шуҳрат Султонов.

    Оилавий корхонада ўнта янги иш ўрни яратилди.

    Рўзимбой Ҳасан,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates