баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Яна икки спортчимиз Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

    Хабар берганимиздек, шу йил 12-17 апрель кунлари пойтахтимиз Тошкентда сузиш бўйича Халқаро сузиш федерацияси (FINA)нинг йиллик тақвимига киритилган Ўзбекистон Очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

    Ушбу чемпионатда мамлакатимиз терма жамоаси аъзоларидан ташқари Ҳиндистон, Афғонистон ва Туркманистон давлатларидан ҳам спортчилар иштирок этишди.

    Аҳамиятлиси, ушбу мусобақа бир вақтнинг ўзида Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмалар тақдим этади. Шу боис мусобақага қизиқиш юқори бўлди.

    Очиқ чемпионатнинг илк кунида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Алексей Тарасенко 100 метрга эркин усулда 1-ўринни эгаллади.

    Ҳамюртимиз 48,54 сония натижа билан Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган бўлса, чемпионатнинг сўнгги кунида яна икки нафар спортчимиз - Одилбек Юсупбоев ва Элдор Усмонов 100 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳсларида муваффақиятли қатнашиб, Олимпия ўйинлари йўлланмаларига эга чиқишди.

    Шу тариқа ўзбекистонлик спортчилар томонидан сузиш бўйича Олимпия ўйинларига жами 5та лицензия қўлга киритилди.

    Эслатиб ўтамиз, дастлабки 2та лицензия 2020 йилда терма жамоа аъзолари Хуршиджон Турсунов ҳамда Владислав Мустафинлар томонидан қўлга киритилган эди, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун, 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ХХХI ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини икки нафар сузувчи - Раънохон Аманова ҳамда Владислав Мустафинлар ҳимоя қилишган эди.

    No date selected
    May 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates