Yandex Go хизмати Бухорода ҳам ишга туширилди

    Транспорт 6 апрел 2022 1432

    Бугун Yandex Go Бухорода ҳам ишга туширилди. Иловани юклаган ҳолда унда керакли манзилни танлаб, шаҳарнинг истаган нуқтасига етиб бориш мумкин. Сервис фойдаланувчининг жойлашувини ўзи аниқлайди ва тезкор етиб келадиган ҳайдовчини топади.

    Сафар нархи 2500 сўмдан бошланади. Масалан, аэропортдан «Бухоро арена»гача етиб бориш учун тахминан 6 300 сўм тўлайсиз, Asia Bukhara меҳмонхонасидан Мирзо Улуғбек боғигача сафарингиз эса тахминан 5 300 сўмга тушади. Бу шаҳарда энг яхши таклиф.

    «Яқинда хизматимизни Самарқандда, бугун эса - Бухорода ишга туширдик. Yandex Go билан шаҳарда юриш анча қулай: энди кўчада машина ушлаш ёки қўнғироқларга вақт сарфлаш керак эмас. Буюртма беришингиз билан барча керакли маълумот иловада кўринади, масалан автомобиль русуми ва давлат рақами. Иловада қўллаб-қувватлаш хизматига тезкор алоқага чиқиш имконияти ҳам мавжуд», - дейди Марказий Осиё бозорларини ривожлантириш бўйича Yandex Go ижрочи директори Тамирлан Шапиев.

    Бухорода сафарнинг аниқ нархи машинага буюртма бериш пайтидаёқ кўринади — иловада борадиган манзилингизни аниқ киритсангиз бас. Ҳайдовчи йўналишни йўл таъмири туфайли ўзгартиришига тўғри келса ҳам нарх ўзгаришсиз қолади. Сафар учун тўлов нақд кўринишда амалга оширилади.

    Yandex Go ўз технологияларидан фойдаланади: хариталар, маршрутизация, навигация, буюртмаларни тақсимлаш ақлли тизими. Айнан технологиялар сафарларни фойдаланувчилар учун қулай қилган ҳолда ҳайдовчилар яхши пул топишига имкон беради.

    Yandex Go Ўзбекистонда 2018 йил апрель ойида ишга туширилган. Бухородан ташқари хизмат беш шаҳарда ишлайди: Тошкент, Фарғона, Марғилон, Наманган, Андижон ва Самарқанд. Yandex Go ўз ҳайдовчилари ва машиналарига эга эмас. Хизмат маҳаллий ташувчилар билан ҳамкорлик қилади. Бепул илова и iOS вa Android учун ўзбек, рус ва бошқа кўплаб тилларда мавжуд.