Янги автобуслар Самарқанд кўчаларида синовдан ўтказилмоқда

    Кенг ва ёруғ автобусларда ҳайдовчиларга ҳам, йўловчиларга ҳам шароитлар яратилган

    Кейинги кунларда Самарқанд шаҳри кўчаларининг энг гавжум бўлган 51-, 70- ва 66-йўналишларида Хитойда ишлаб чиқарилган янги автобуслар йўловчиларга хизмат кўрсатаётганига гувоҳ бўляпмиз.

    – Президентимиз топшириғига асосан Самарқанд шаҳридаги йўналишларда ҳаракатланаётган автобусларни янгиларига босқичма-босқич алмаштирилиши кўзда тутилган, – дейди вилоят транспорт бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Шерзод Халилов. – Шу сабабдан аҳолига транспорт хизмати кўрсатувчи корхоналар томонидан дунёнинг етакчи заводларида ишлаб чиқарилган автобусларнинг техник жиҳатлари, йўловчиларга яратилган қулайликларини ўрганиш мақсадида ушбу автобуслар синовдан ўтказилмоқда.

    “Дилшодтранссервис” МЧЖ томонидан Бухоро вилоятидан 3 та, “2531-автожамланма” МЧЖ томонидан Жиззах вилоятидан 1 та автобус келтирилиб, вақтинча йўналишларда йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

    – Синовдан ўтган ушбу жамоат транспортлари айни вақтда йўлларимизда ҳаракатланаётган “Исузу” автобусларига нисбатан анча қулай, – дейди “Дилшодтранссервис” МЧЖ раҳбари Асад Аҳмедов. – Йўловчи сиғими кўп, юмшоқ ўриндиқлар, техник жиҳатдан кўп йиллар таъмирсиз ҳаракатланиши билан ҳайдовчиларимизда яхши таассурот қолдирди. Кенг ва ёруғ автобусларда ҳайдовчиларга ҳам, йўловчиларга ҳам шароитлар яратилган. Йўналишларда қайси турдаги автобуслар тўғри келиши, уларнинг техник қобилияти, йўловчи сиғими, таъмирлаш имкониятларини ҳам синовдан ўтказиб, ўрганиб боряпмиз.

    Дилмурод Тўхтаев

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates