Янги бўлиб янги эмас...

    Бугун юртдошларимизнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжи ҳар қачонгидан-да юқори.

    Аҳолининг ушбу эҳтиёжини қондириш учун янгидан-янги, замонавий, шинам ва кўркам уйлар қурилмоқда. Албатта, ҳамма ҳам сифатли, қулай, кўриниши чиройли уйда яшашни орзу қилади. Аммо...

    Жиззах шаҳрининг “Олмазор” маҳалласида бунёд этилган кўпқаватли уйларнинг қурилиши шаҳар аҳолисини мамнун қилди. Кўплар қатори Д.Турсунова ҳамда Лола Хўжабекова ҳам 10-уйдаги хонадонлардан бирига бошланғич бадал учун пул тўлаб, тураржойга эгалик қилишди. 10-уйнинг 21-хонадонини Д.Турсунова, 9-хонадонини эса Л.Хўжабекова “Улкан мерос транс” МЧЖ иш юритувчиси Ф.Шокировдан қабул қилиб, кўчиб келди.

    Фуқароларнинг хурсандлиги узоққа чўзилмади. Манфаатдор ташкилотлар мутахассислари томонидан хонадон намунали ва сифатли қилиб қурилган, деб тасдиқланган уйларда бирин-кетин муаммо ва камчиликлар келиб чиқа бошлади. Масалан, Л.Хўжабековага қарашли хонадоннинг ошхонаси ва кириш қисмидаги эшикларда муаммо чиққан бўлса, Д.Турсуновага тегишли хонадоннинг пол қисмидаги таркетлар синиб кетган.

    Аслида, бу нуқсонлар арзимас бўлиб кўриниши мумкин. Аммо кўчиб кирганига ҳали уч-тўрт ой бўлмай туриб, камчиликлар чиқса, хонадон пулини 20 йил ичида тўлаб қутулгунча яна қанча камчиликларни бартараф қилиш учун турли идора ва ташкилотларнинг эшигини қоқиб бормаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Хонадон эгалари мазкур камчиликларни бартараф қилиш учун “Улкан мерос транс” МЧЖ иш юритувчиси Ф.Шокировга бир неча бор мурожаат қилган. Аммо хонадон эгаларининг мурожаати қанчалик тўғрилигини “унутиб” қўйган қурилиш мутасаддилари камчиликларни тўғрилаб беришни пайсалга солишдан нарига ўтмаган.

    Чорасиз қолган фуқаролар Жиззах шаҳри истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилади. Жамият ходимлари мурожаатни тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўрганди. Ўрганиш давомида мурожаатда келтирилган важлар ўз тасдиғини топди. Ҳар иккала фуқаронинг хонадонида айрим ишлар сифатсиз бажарилгани маълум бўлди.

    Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, “Улкан мерос транс” МЧЖ қурувчи мутасаддиларига “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари тушунтирилди. Ўз навбатида, камчиликка йўл қўйган мутасаддилар мурожаат эгаларининг муаммоларини бартараф қилиб, сифатсиз эшиклар ва таркет полларни янгисига алмаштириб беришди.

    Гулбаҳор МУСИНОВА,
    Жиззах шаҳри истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассиси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates