Янги Falcon 9 ракетаси орбитага яна 27 та Starlink сунъий йўлдошини олиб чиқди

    Американинг SpaceX компанияси орбитага 27 та Starlink интернет сунъий йўлдошларининг навбатдаги партиясини олиб чиқди. Бу сафар илгари ишлатилмаган янги Falcon 9 ракетасидан фойдаланилди.

    Бу ҳақда 8 апрель, сешанба куни Space.com хабар берди.

    27 сунъий йўлдошни ўз ичига олган Falcon 9 ракетасининг учирилиши Калифорниядаги Ванденберг космодромидан амалга оширилди.

    Ракетанинг биринчи босқичи режалаштирилганидек, учирилгандан тахминан саккиз дақиқа ўтиб Ерга қайтди. У Тинч океанидага SpaceX учувчисиз кемасига қўнди.

    Starlink сунъий йўлдошлари учирилгандан тахминан бир соат ўтгач, қуйи Ер орбитасига жойлаштирилди.

    Янги Falcon 9 ракетасининг учирилиши нисбатан кам учрайдиган ҳодисага айланди, чунки SpaceX қайта фойдаланиш мумкин бўлган ракеталарни тиклаш, янгилаш ва учириш қобилиятини яхшилашда давом этмоқда.

    SpaceXнинг Starlink тармоғи ҳозирда коинотдаги 7000 дан ортиқ фаол сунъий йўлдошлардан иборат, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates