Янги лойиҳа: Сирдарёда органик қора седана етиштирилади

    Қора седана юртимизнинг кўплаб ҳудудларида етиштирилса-да, уни органик усулда етиштириш борасидаги ишларга энди қўл урилмоқда.

    Гап шундаки, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси ва “Crop production organic Ltd” компанияси томонидан Сирдарё туманида 20 гектар ерга органик қора седана етиштиришга мўлжалланган илк пилот лойиҳа амалга оширилмоқда.

    Бунда қўл меҳнати ва механик усулда ҳеч қандай зарарли моддалардан фойдаланмасдан ер тайёр ҳолга келтирилди. Бу жараёнда, энг аввало, махсус сертификатга эга қора седана уруғи танлаб олинди. Айни пайтда у эрга экилмоқда.

    Хўш, оддий қора седана билан органик усулда етиштирилганининг фарқи нимада? Энг аввало, зарарли кимёвий моддалар, пестицидлар ва меъёридан ортиқ минерал ўғитлардан ҳоли бўлган ер танлаб олиниб шу ерга “Organic” сертификатига эга уруғ қадалади. Уни парваришлаш ва йиғиб олишгача бўлган барча жараён эса “соғлом муҳит”да амалга оширилади.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасаддиларининг таъкидлашича, ушбу лойиҳа яқин келажакда бутун юртимиз бўйлаб амалга оширилади.

    Жаҳон бозорида органик седанага талаб катта. Ундан инсон саломатлиги учун витаминлар манбаи бўлган ёғ олиниши баробарида, доривор воситалар ва косметологияда кенг қўлланилади.

    Маълумот ўрнида айтиш керакки, юртимизда етиштирилаётган 34 та маҳсулотга “Organic” сертификати олинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates