Янги ўқув йили учун дарсликлар ижараси нархи эълон қилинди

    Таълим 24 сентябр 2020 14735

    Дарсликлар тўплами учун ижара тўловларини ҳисоблаш тизимини соддалаштириш ва ота-оналарга қулайликлар яратиш мақсадида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, бир дона дарслик ёки машқ дафтари учун ягона ижара тўлови - 2200 сўм миқдорида жорий қилинди.

    Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.

    Тўплам таркибидаги дарсликлар ва машқ дафтарлари сонидан келиб чиқиб, синфлар ва таълим тиллари кесимида ижара тўлови миқдорлари белгиланди.

    Дарсликлар тўплами учун ижара тўловини амалга ошириш муддати 10 октябргача узайтирилди. Ёки ота-оналарда мазкур тўловни амалга ошириш билан боғлиқ муаммо мавжуд бўлса, ижара тўлови муддатини узайтириш ҳам мумкин. Бунда мазкур тўловнинг 50 фоизи 10 октябргача, қолган қисми эса 30 ноябргача тўланади.

    2-синф

    Ўзбек, рус тилларида - 12 та дарслик - 26400 сўм
    Қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман тилларида - 13 та дарслик - 28600 сўм

    3-синф

    Ўзбек, рус - 11 - 24200 сўм
    Қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 12 - 26400 сўм

    4-синф

    Ўзбек, рус - 11 - 24200 сўм
    Қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 12 - 26400 сўм

    5-синф

    Ўзбек, рус - 13 - 28600 сўм
    Қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 14 - 30800 сўм

    6-синф

    Ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 15 - 33000 сўм

    7-синф

    Ўзбек, рус - 17 - 37400 сўм
    Қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 18 - 39600 сўм

    8-синф

    Ўзбек - 18 - 39600 сўм
    Қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 19 - 41800 сўм

    9-синф

    Ўзбек - 17 - 37400 сўм
    Қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 18 - 39600 сўм

    10-синф

    Ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 18 - 39600 сўм

    11-синф

    Ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 20 - 44000 сўм

    Эслатиб ўтамиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчиларни умумтаълим мактаб кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминлаш тартиби ўрнатилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates