«Янги Ўзбекистон» массивлари Кармана ва Қизилтепа туманларида қурилади

    Мамлакатимизда 17 декабр 2021 1662

    Навоийда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсуновнинг 2021 йилги ижтимоий-иқисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2022 йилги режалар тўғрисида мурожаатномаси бошланди.

    Навоий вилояти ҳокимига кўра, келгуси йилда «Янги Ўзбекистон» массивини қуриш учун Кармана туманининг «Дўстлик» МФЙ ҳудудидан 21 гектар ҳамда Қизилтепа туманининг «Маликобод» МФЙ ҳудудидан 20 гектар ер майдони танлаб олинган.

    ▪️Кармана тумани «Дўстлик» МФЙ ҳудудидаги массив бўйича 2022-2026 йилларда 1 080 хонадонли жами 54 та 5 қаватли турар-жой биноси қурилиши режалаштирилган. Шундан, 2022 йилда 20 та 5 қаватли 400 хонадонли уй-жой қурилади. Ушбу массивда 1 та 1056 ўринли мактаб, 120 ўринли мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 100 қатновли оилавий поликлиника биноси барпо этилади.

    ▪️Қизилтепа тумани «Маликобод» МФЙ ҳудудида 2022-2026 йилларда 1 060 хонадонли жами 53 та 5 қаватли турар-жой биноси қурилади. Шундан 2022 йилда 10 та 5 қаватли 200 хонадонли уй-жой қурилиши белгиланган. Шунингдек, 990 ўринли мактаб, 120 ўринли боғча ҳамда 100 қатновли оилавий поликлиника қурилади

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates