“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти ходимларидан бир гуруҳи «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди

    Мамлакатимизда 30 август 2021 1341

    Юртимизда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришлар, эришилган юксак натижаларда турли соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг ҳиссаси борлигини таъкидлаш жоиз. Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида”га фармонига биноан ана шундай фидойи юртдошларимиз тақдирланмоқда.

    Байрамолди давлат органлари ва ташкилотлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа республика идораларида “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонига муносиб кўрилганлар тантанали тақдирланмоқда.

    “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти давлат корхонасининг ходимларидан бир гуруҳи ҳам ушбу эсдалик нишони билан мукофотланди.