Янги Қонун билан маҳаллий Кенгашлар фаолиятига қандай ўзгартишлар киритилмоқда?

    Мамлакатимизда 11 сентябр 2020 1103

    Сенатнинг еттинчи ялпи мажлисида «Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам муҳокама марказида бўлди.

    Таъкидланишича, сўнги йилларда Кенгашларнинг назорат фаолиятини кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий асослар яратилиб, ҳоким, унинг ўринбосари, прокуратура, адлия, ички ишлар ва соғлиқни сақлаш идоралари раҳбарларининг тегишли Кенгашлар олдида ҳисобдорлиги қонунларда белгилаб қўйилган бўлса-да, амалда кутилган натижаларни бермаяпти.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, эксперимент тариқасида ташкил этилган халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туманлар Кенгаши котибиятлари самарали фаолият юритиб келмоқда.

    Мазкур Қонун билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига киритилаётган ўзгартишга кўра, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий-техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифаси ҳокимликлар аппаратидан тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти зиммасига ўтказилмоқда.

    Бунда Котибиятлар юридик шахс ҳисобланиши ва унинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилиши, Котибият тузилмаси, штатлар, ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларнинг ишлаши учун зарур харажатларни тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланиши белгиланмоқда.

    Бундан ташқари, мажлисда қайд этилганидек, ушбу Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши билан халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши томонидан давлат органларининг фаолияти устидан таъсирчан депутатлик назорати таъминланишига эришилади.

    Шунингдек, давлатимиз раҳбари Парламентга йўллаган Мурожаатномасида таъкидлаганидек, вакиллик ҳокимияти ижро ҳокимиятидан ажраган ҳолда фаолият кўрсатиши ғоясини амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратилади.

    Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates