Янги қурилган уйларга кредит беришда банк кадастр ҳужжатини талаб қилиши тўғрими?

    Урбанизация 24 июн 2020 3876

    Марказий банк матбуот хизмати фуқаролардан тушган шундай саволларга атрофлича жавоб берди.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги “Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2-сонли қарорига асосан ипотека кредити ҳисобига сотиб олинадиган ва белгиланган тартибда қарз олувчи мулкига ўтадиган якка тартибдаги уй-жой ёки квартира гаровга қўйилган ҳолда амалга оширилади.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармони ҳамда 2020 йил 1 майдаги “Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4701-сонли Қарори асосида ипотека кредити орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби амал қилиб келмоқда.

    Янги тартибга асосан ипотека кредитлари бирламчи бозорда тайёр ҳолда топшириш шарти билан ҳамда тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни сотиб олиш учун ажратилади.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, амалдаги тартибларга асосан ипотека кредитлари ҳисобига сотиб олинадиган якка тартибдаги уй-жой ҳамда кўп квартирали уйлардаги квартираларни кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлиши талаб этилади.

    Қурилиш ишлари тугалланмаган якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда кўп квартирали уйлардаги квартиралар (кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаган) табиийки, ўрнатилган давлат стандартларидан ўтказилмаган ва бу ўз навбатида, тижорат банклари фаолияти учун рискли операциялар сифатида кўрилади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates