Янги таҳрирдаги «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди

    Мамлакатимизда 12 май 2022 1025

    Бугун, 12 майда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг экспертлар гуруҳи томонидан янги таҳрирдаги «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

    Муҳокамада сенатор ва экспертлар амалдаги Қонуннинг ижроси тўлиқ таъминланмаётганлиги, нормалар аниқ ва тушунарсиз бўлиб қолганлиги, маъмурий тартиб-таомиллар йўналишларини тўлиқ қамраб олмаганлиги қайд этилди. Бу эса, ўз навбатида, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга етарли эмасдир.

    Янги таҳрирдаги Қонуннинг мақсади, вазифалари ҳамда қўлланилиш соҳаси янада кенгайтирилиб, у ўзбошимчаликни ва ваколатнинг суиистеъмол қилинишини тақиқлаш, ҳуқуқни қўллашни рад этишга йўл қўймаслиги каби янги принциплар билан бойитилган.

    Йиғилишда ушбу Қонун бўйича тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлари, ижтимоий тармоқлардаги ҳамда фуқаролардан келиб тушган таклифлар ҳам муҳокама қилинди.

    Жумладан, маъмурий тартиб-таомилларнинг принциплари, маъмурий иш юритиш иштирокчилари, шунингдек, маъмурий тартиб-таомилларнинг асосий институтлари, хусусан, тегишли тарзда хабардор қилиш, манфаатдор шахсларни тинглаш, маъмурий ҳужжат, маъмурий шикоят ва маъмурий ҳужжатни ижро қилиш билан боғлиқ нормаларга алоҳида эътибор қаратилди.

    Экспертлар қайд этгандек, мазкур Қонунни ишлаб чиқишда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, хусусан, Германия Федератив Республикаси, Латвия, Литва, Эстония, Озарбайжон ҳамда Марказий Осиё давлатлари тажрибаси чуқур ўрганилган.

    Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши натижасида жисмоний ва юридик шахслар билан давлат органлари ўртасидаги муносабатларни белгилашга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига путур етказувчи давлат органлари ходимларининг эҳтимоли бўлган ноқонуний хатти-ҳаракатларидан ҳимоя қилишга, маъмурий тартиб-таомилларнинг ягона механизмини жорий этишга, маъмурий органлар томонидан маъмурий ҳуқуқий фаолият соҳасида юзага келадиган муносабатларни ўз вақтида ҳал этишга хизмат қилади.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates