Янги Тошкент аэропорти қуриладиган ҳудуддаги аҳоли кўчирилиб, уларга компенсация тўлаб берилади

    Аввалроқ Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларининг туташ ҳудудида янги Тошкент аэропорти қурилиши хабар қилинганди.

    Шу йилнинг 20 октябрь куни Президентимиз бошчилигида мазкур Янги Ўзбекистоннинг «Олтин остонаси» дея таърифланаётган бу лойиҳага старт берилди.

    Аэропорт учун Ўрта Чирчиқ туманининг Халқобод ва Янгийўл маҳаллаларидан ер ажратилган. Аэропорт қурилиши билан боғлиқ ташкилий юмушлар доирасида тумани ҳокими И.Касимов Халқобод маҳалласи аҳолиси ҳамда ҳудуддаги фермер хўжаликлари раҳбарлари билан мулоқот ўтказди.

    Бу ҳақда Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

    "Унда аҳоли хонадонларига ва фермер хўжаликлари ҳудудидаги мавжуд бино-иншоотларига компенсация тўлаб берилиши, унинг тартиблари ҳақида атрофлича тушунтириш ҳамда аҳоли ва фермерлар томонидан берилган саволларга жавоб берилди", — дейилади хабарда.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates