Янги йил арчасини ўрнатишда қандай талабларга риоя этиш лозим?

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда  ФВВ бош бошқарма бошлиғи Ўлмас Музаффаров маълумот берди.  

    Қайд этилишича, одамларнинг ҳаракатланиш йўлларига, дарвоза ва эшиклар олдига арча ўрнатиш тақиқланади. Арча мустаҳкам қилиб ўрнатилиши, шохлари девор ва шифтларга тегмаслиги ҳамда иситиш мосламалари ёнида ўрнатмаслик лозим.

    Қўлбола ясалган гирляндалардан фойдаланиш қатъиян ман этилади. Очиқ ҳавода ишлатиладиган гирляндалар механик таъсирдан ҳамда намликдан ишончли ҳимоя даражасига эга бўлиши учун гирлянданинг ҳимоя даражаси IP65 дан кам бўлмаслиги, яъни, сув сачрашидан ҳимояланган бўлиши керак.

    Ортиқча юкланиш ва қисқа туташувларнинг олдини олиш мақсадида электр гирляндаларнинг истеъмол қилиш ток кучи ҳисобланган ҳолда электр тармоғига ҳимоя сақлагичлари ўрнатилиши шарт.

    Янги йил байрами тадбирларини ўтказишда қуйидагилар тақиқланади:

    ёйли прожекторлар, шамлар, пақилдоқлар (хлопушка) ишлатиш, мушакбозлик қилиш ҳамда ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган бошқа ёнғинга хавли ёритиш эффектлар уюштириш;

    арчани целлулоидли ўйинчоқлар ҳамда оловдан ҳимоя қилиш таркиби билан ишлов берилмаган (шимдирилмаган) мато ва пахта билан безатиш;

    болаларга тез ёнувчи материаллардан тикилган кийимлар кийгизиш;

    хоналарни белгиланган меъёрдан ортиқ одамлар билан тўлдириш.

    Ушбу қоидаларга риоя этиш билан сиз ўзингиз ва яқинларингизни хамда уй-жойингизни, мулкингизни ёнғиндан асраб қолган бўласиз.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates