Бу қарор мамлакат тарихидаги учинчи қарор бўлди: 2014 йилда Те-Уревера ўрмони, 2017 йилда эса Уонгануи дарёси худди шундай мақомга эга бўлди. Янги ҳуқуқий мақом ушбу объектларга эҳтиёткорлик ва ҳурмат билан муносабатда бўлишни кафолатлайди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Таранаки-Мунга (Таранаки тоғи) – Янги Зеландиянинг Шимолий оролидаги иккинчи энг баланд тоғ. Бу деярли мукаммал симметрик конусдир. Маданий ва маънавий аҳамияти туфайли тоғ Янги Зеландиянинг энг кўп ташриф буюрадиган туристик манзилгоҳлардан бирига айланди.
Янги қонунга кўра, тоғ юридик шахс мақомини олди. Бу Маори халқи учун жуда муҳим воқеа, чунки улар Таранакини ўзларининг қадимги аждодлари деб билишади. Бундан ташқари, қонун воситасида тоққа маори тилида янги расмий ном берилди – у илгари Эгмонт деб номланган.
Адлия вазири Пол Голдсмитнинг айтишича, қонуннинг қабул қилиниши давлат ва маори халқи ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичини бошлаб берди. У бу кунни махсус кун деб атади, чунки у 250 йил аввал маори халқининг ота-боболари ерлари инглизлар томонидан босиб олингани билан боғлиқ хатоларни тузатиш имкониятини беради.
Энди тоғ атрофидаги ҳудуд маори қабилаларининг махсус тайинланган вакиллари ва ҳукумат томонидан қўриқланади. Улар тоққа ташриф буюрувчилар учун қоидаларни ишлаб чиқишади, деб хабар беради rbc.ru.