Янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига қандай имтиёзлар берилади?

    Лойиҳа билан Президентимизнинг 2020 йил 11 ноябрдаги тегишли қарорига асосан Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимчалар киритиш таклиф қилинмоқда.

    Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бир қатор қонунлар лойиҳалари муҳокамаси бўлиб ўтмоқда. “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси шулардан бири. Қонун лойиҳасининг мақсади тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш, айниқса, коронавирус пандемияси ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш ва аҳоли даромадаларини оширишдан иборат бўлиб, унда тадбиркорлар учун бир қатор имтиёзлар берилиши назарда тутилмоқда.

    Лойиҳа билан Президентимизнинг 2020 йил 11 ноябрдаги тегишли қарорига асосан Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимчалар киритиш таклиф қилинмоқда. Унга кўра, 2024 йил 1 январга қадар давлатимиз раҳбари томонидан белгиланадиган, Қорақалпоғистон Республикаси ҳар бир шаҳар ва туманларининг ўзига хос “ўсиш нуқтаси” деб аниқланган фаолият йўналишлари бўйича янгидан ташкил этиладиган ҳамда Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида жойлашган янгидан ташкил этиладиган саноат йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари бир қатор солиқлардан озод қилинади. Қолаверса, мазкур тоифадаги солиқ тўловчилар фойда солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар бўйича белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизи миқдорида амалга оширади.

    Солиқ кодексининг 483-моддасига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, жорий йил якунигача бўлган давр учун туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари кўрсатувчи субъектлар, фойда солиғи ставкалари белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтириб ҳисобланган ҳолда тўлайди.

    Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида пандемия даврида иқтисодий қийинчиликларга дуч келган соҳалардан бири бўлган туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида вақтинчалик имтиёзлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида белгиланадиган давлат дастурларида иштирок этаётган фуқароларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар берилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates