Янгиерлик аёлларга «Саховат»дан ёрдам кўрсатилди

    Ижтимоий ҳаёт 18 январ 2022 1901

    «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими яна би хайрли ишга қўл урди.

    Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга зарурати бўлган, «Аёллар дафтари» ва «Темир дафтар»лар рўйхатига киритилган янгиерлик 12 нафар аёлга «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Янгиер шаҳар бўлинмаси ҳузурида очилган «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан ёрдам кўрсатилди.

    — Шаҳар ҳудудида яшаётган, ана шундай дафтарлар рўйхатига киритилган аёлларни 100 дан ортиғига ўтган йили, «Саховат ва кўмак»дан ёрдам кўрсатганмиз, — дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Янгиер шаҳар бўлинмаси шуъба мудири Анвар Нарзуллаев. — Бу гал ҳам ана шу ишларни давом эттиряпмиз. 12 нафар аёлга замонавий, енгил ва ихчам, энг сўнги русумдаги тикув машинкаларидан 12 донасини олиб бердик.

    Энди улар ишсиз эмас. Саховатни саховати билан ўз-ўзини банд этиб, ўз уйларида фойдали касб тури, яъни тикувчилик билан шуғулланади. Бу эса улар рўзғорига қўшимча даромад олиб келишига ёрдам беради.

    «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates