Янгиҳаёт туманидаги 55 йиллик электрошитлар янгисига алмаштирилди

    Энергетика 24 сентябр 2021 752

    Тумандаги Йўлдош, Ал-Фарғоний, “Виқор”, “Чорбоғ” маҳаллаларида 1966 йилда қурилган уйларда электрошитлар эски ҳолатга келиб қолгани боис ёнғин келиб чиқиш хавфи мавжуд эди. 

    Ушбу ҳолатни ҳисобга олган ҳолда 409 та икки қаватли уйларга 800 та янги электрошитлар ўрнатилмоқда. Айни вақтга қадар 100 дан ортиқ электрошит янгисига алмаштирилди, дея хабар беради туман ҳокимлиги ахборот хизмати.