Янгиланган конституция банк тизими ишончлилигини таъминлашга хизмат қилади

    Уй-жой мулкдорларига нисбатан 2 турдаги муҳим конституциявий кафолат белгиланган бўлиб, булар суд кафолати ва уй-жойдан маҳрум этилганда компенсация олиш кафолати.

    “Туронбанк” акциядорлик тижорат банкида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг жамиятдаги аҳамиятини банк ходимлари ва кенг жамоатчиликка тушунтириш ҳамда Конституция асосида эркин, адолатли ва фаровон ҳаётни таъминлашга қаратилган ютуқларни ёритишдир.

    2023 йилги референдум натижалари орқали Ўзбекистон Конституциясининг янги талқини, ҳуқуқий ислоҳотлар ва давлатнинг янги сиёсатига асосланган тизимларни таъминлашга имкон берди. Бу ислоҳотлар жамиятда ижтимоий адолат, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси, коррупцияга қарши кураш ва бошқарув тизимини янада ислоҳ қилишни кўзда тутади.

    Янгиланган конституцияда хусусий мулк дахлсизлиги ва давлат томонидан кафолатланиши янада аниқроқ белгиланди. Бу ўз навбатида банк тизимининг ишончлилигини таъминлаш ва инвесторлар учун қулай муҳит яратишга хизмат қилади. Уй-жой мулкдорларига нисбатан 2 турдаги муҳим конституциявий кафолат белгиланган бўлиб, булар суд кафолати ва уй-жойдан маҳрум этилганда компенсация олиш кафолати. Суд кафолати уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи суд қарорисиз маҳрум этилишига йўл қўйилмаслигини англатади. Мазкур тартиб мулкдор ҳар қандай ҳолатда асоссиз равишда мулк ҳуқуқидан маҳрум этилмаслигини кафолатлайди. Иккинчи кафолат, яъни уй-жойдан маҳрум этилганда компенсация олиш кафолати бўлиб, мазкур норма қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорни шу уй-жой ва етказилган зарар учун тенг қийматда компенсация олишини кафолатлайди, — дейди “Туронбанк” АТБ бошқарув раисининг маслаҳатчиси Азиза Расулова.

    Туронбанк томонидан ташкил этилган тадбирда Конституциянинг аҳамияти, фуқароларнинг эркин ва фаровон ҳаётини таъминлашдаги роли, ҳуқуқий ислоҳотлар, демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ютуқлари ҳақида сўз борди.

    Тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги ходимлари, Ёшлар Парламенти аъзолари, банк ходимлари ва "Туронбанк" АТБ стипендиатлари иштирок этиб, Конституциянинг асосий принципларини, унинг ўзгаришларини ва мамлакатимизда эркин ва фаровон жамият қуришга қаратилган саъй-ҳаракатларни таҳлил қилишди. Шунингдек, иштирокчиларга юртимиздаги ижтимоий ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берилди.

    Шу билан бирга Ўзбекистон Миллий архиви фонди билан ҳамкорликда Конституция тарихига бағишланган кўргазма ҳам ташкил этилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates