Янгийўл ДХМ янги бинога кўчиб ўтди

    Рақамлаштириш 5 апрел 2021 962

    Янгийўл шаҳрида 65 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Кундан-кунга Давлат хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёж ошиб боряпти.

    Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган 3 ойи мобайнида Давлат хизматлари маркази томонидан қарийиб 13 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилди. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида 50 та, юридик шахс сифатида эса 81 та янги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

    Марказ томонидан болаларни мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш, электр, газ, сув тизимларига уланиш, манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш, фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш каби давлат хизматлари бўйича мурожаатлар кўп бўлмоқда.

    Янгийўл шаҳар Давлат хизматлари маркази янги бинога кўчиб ўтди. 3 қаватли, 1500 метр квадратдан ортиқ майдонни эгаллаган янги бинони фойдаланишга топшириш маросимида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари Нўъмон Муҳаммадиев, Вилоят адлия бошқармаси, шаҳар сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Бинонинг ташқи ва ички қисми бетакрор дизайни, яратилган шароитлари бу ерга келувчиларга яхши кайфият улашиш билан бир қаторда, сифатли хизмат кўрсатиш имконини беради. Айниқса, шинам зал бўйлаб ўрнатилган белгилар, сизни доимо табассум билан кутиб олувчи маслаҳатчилар, она ва бола хонаси, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш хонаси, шинам кутубхона, кутиш жойларнинг ташкил этилгани мижозлар учун қўшимча қулайлик яратади.

    —Бугун юртимизнинг барча ҳудудида нафақат тадбиркорларга, балки аҳолига ҳам энг зарур ва талаб юқори бўлган давлат хизматларини “ягона дарча” тамойили бўйича кўрсатиш мақсадида давлат хизматлари марказларининг ягона тармоғи яратилди, — деди Янгийўл шаҳар Давлат хизматлари маркази директори Валихўжа Ҳолхўжаев. — Марказ биносининг қурилишида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Бу, ахборот тизимларини идоралараро интеграция қилинишини кучайтириб, аҳолининг давлат хизматларини қулай ва ўз вақтида олиш имкониятини беради. Ташриф буюрувчиларнинг навбатини тартибга солиш ва уларга хизмат кўрсатишни баҳолаб бориш мақсадида “QMATIC” қурилмалари тизими ўрнатилди. Бундай имкониятлар аҳолига янада қулайликлар яратиб, тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлайди.

    Энди аҳолига кенг, ёруғ ва шинам хоналарда хизмат кўрсатилади. 10 та қабул ойнасида шаффофлик мезони асосида хизматлар кўрсатилса, электрон навбат тизими 5 та мониторда акс этиб туради.

    ДХА Тошкент вилояти бошқармаси

    матбуот хизмати

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates