Январь-февраль ойларида 4 мингга яқин фуқаро ишлаш учун хорижга жўнаб кетди

    Ижтимоий ҳаёт 2 март 2021 4022

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан пандемия сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни турли хорижий давлатларга ишга жалб қилиш бўйича амалий чоралар кўриляпти.

    Натижада Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, Жанубий Корея ва БАА иш берувчилари билан олиб борилган музокаралар натижасида Ўзбекистон фуқароларини ушбу давлатларга ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган эди.

    Ушбу давлатлар иш берувчилари ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда кўплаб фуқароларимиз вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юбориляпти.

    Жорий йил январь-февраль ойларида Россия Федерациясига 3 209 нафар, Қозоғистон Республикасига 488 нафар, Бирлашган Араб Амирликларига 3 нафар, Корея Республикасида ишлаш вақтида меҳнат таътили олиб Ўзбекистонга келган фуқаролардан 101 нафари вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда юборилди.

    Юртдошларимиз белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда турли объектларда иш бошлайди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates