Япон олимлари хавфли касалликни эрта босқичда аниқлаш йўлини топди

    Саломатлик 14 июн 2022 2760

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунёда ҳар 3 сонияда бир киши Альцгеймер билан касалланади. Ҳозирги вақтда сайёрамиз бўйича 50 миллиондан ортиқ одам ушбу хасталикка чалинган. Аммо бу кўрсаткич 2030 йилга бориб 65 миллиондан ошиши мумкин.

    Альцгеймер — деманснинг энг кенг тарқалган тури. У кўпроқ кекса ёшли инсонларда аста-секин хотира сусайиши, бош мия фаолияти бузилиб, ақлий қобилият пасая бориши билан намоён бўлади.

    Шунга қарамай, мутахассислар агар бу дард бир йил олдинроқ аниқланса, унинг асоратлари туфайли келиб чиқадиган ногиронлик 5 йилга қисқариши мумкин, деган хулосада.

    Ана шу омилларни ҳисобга олиб, япон олимлари деманснинг яширин аломатларини эрта аниқлаш борасида тадқиқотлар олиб боришди.

    Тўғри, буни илғаш учун кекса одам хатти-ҳаракатларидаги ақлий фаолият билан боғлиқ ўзгаришларни кузатиш етарли. Аммо демансга хос мазкур симптомлар қайд этила бошлаган даврда, касаллик анча илгарилаб кетган бўлади.

    Япониянинг Шиншу университети олимлари хасталикни эрта аниқлашга доир бир аломатни топди. Маълум бўлишича, қомат қийшайиши, яъни бош ва бўйин тос суягига нисбатан қанчалик олдинга чўзилиб чиққан бўлса, когнитив бузилиш шунчалик ривожланаётган бўлиши мумкин, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    Лўнда қилиб айтганда, бу ўринда когнитив функциянинг пасайиши сагиттал-вертикал ўқнинг олдинга силжиши билан баҳоланади.

    «Агар бу ҳолат қайта тикланадиган босқичда аниқланса, деманснинг олдини олиш мумкин», — деб таъкидлайди олимлар. Қолаверса, жисмоний машқлар орқали касаллик хавфини камайтириш мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates