Япония билан маданий-гуманитар ҳамкорлик янада ривожланади

    Халқаро ҳамкорлик 20 октябр 2021 1015

    Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов «Japan Foundation» ташкилоти президенти Умемото Казуёси, бошқарма директорлари Кодзима Хироюки ва Кодзима Сато билан учрашув ўтказди.

    Суҳбат чоғида келгуси йилда икки мамлакатда дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини кенг нишонланиши қайд этилиб, қатор маданий тадбирларни ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистонда «Япония киноси кунлари»ни ўтказиш, япон бадиий ва ҳужжатли фильмларини Ўзбекистон телеканалларида намойиш этиш, Тошкент халқаро кинофестивалига япон киноси таниқли арбобларини ва Халқаро анъанавий амалий санъат фестивалига япон усталарини юбориш, шунингдек, кўргазмалар, чой маросими, икебана санъати бўйича маҳорат дарслари ва бошқа анжуманларни уюштириш бўйича фикр алмашилди.

    Японшунослик ва япон тилини ўрганиш соҳасидаги ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон таълим муассасаларида япон тилини ўрганишни кенгайтириш, япон тили ўқитувчилари касб маҳоратини ошириш, японшунос олимлар учун тренинглар ташкил этиш бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш таклиф қилинди.

    Шунингдек, Ўзбекистон ва Япония ёшлар ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, ёшларнинг таълим салоҳиятини ошириш учун қўшимча имкониятлар яратиш каби масалалар ҳам учрашув диққат марказида бўлди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates