Япония ҳукумати пандемия туфайли бизнесни ривожлантиришга доир айрим имтиёзларни чеклашга мажбур

    Туризм учун 50 фоизгача чегирма жорий этилиб, улар тўлиқлигича давлат бюджети томонидан қоплаб берилди.

    Пандемия даврида “уйқудаги” иқтисодиётни жонлантириш мақсадида “Go To Travel” ички туризмни ривожлантириш лойиҳаси қабул қилинган эди.

    Унга кўра, туризм учун 50 фоизгача чегирма жорий этилиб, улар тўлиқлигича давлат бюджети томонидан қоплаб берилди.

    Бу лойиҳа жуда омадли қарорлардан бири бўлди. Бир неча 10 миллионлаб аҳолининг мамлакат ичидаги ҳаракати жонланди, меҳмонхона, транспорт, ресторан, кўнгилочар масканлар ва бошқа кўплаб кичик бизнес объектлари яна одамлар билан тўла бошланди (хуллас, ҳукумат аҳоли пулини моҳирона айлантира олди).

    Аммо сўнги ҳафтадаги коронавирус кўрсаткичларида кетма-кет “антикрекордлар” қайд этилиши сабабли, ушбу лойиҳани вақтинчалик тўхтатишга қарор қилинди.

    Бундай тўхтамга келиш жараёни ҳам ўзига хос. Яъни, сиёсатчилар ва маҳаллий префектура раҳбарлари лойиҳани давом эттиришни ёқлаётган бўлса, пандемия даврида осойишталикни таъминлаш бўйича тузилган тиббий экспертлар гуруҳи буни рад этди.

    Ҳукумат бир неча кунлик иккиланишдан сўнг, охири тиббиёт мутахассисларининг хулосасини маъқуллади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates