Япония Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабда таълим жараёнларини такомиллаштириш учун грант маблағи ажратди

    Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби таълим муассасасида таълим жараёнларини такомиллаштириш учун Япония ҳукуматининг грантини жалб қилди.

    Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати Япония ҳукуматининг “Инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” ((Japanʼs Grant Assistance for Grassroots Human Security Projects) дастури доирасида 43,6 минг АҚШ доллари миқдорида грант маблағини олади.

    Декабр ойининг ўрталарида Ўзбекистондаги Япония элчихонаси ва Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўртасида грант ажратилиши бўйича меморандум имзоланиши кутилмоқда.

    Лойиҳа доирасида Япония ҳукумати ажратган грант маблағлар таълим муассасанинг “Тил маркази”даги мавжуд хоналарни энг сўнгги русумдаги ахборот технологиялари ва синф жиҳозларини харид қилишга йўналтирилади.

    Мазкур лойиҳа амалга оширилганидан сўнг мактаб ўқувчилари ва ҳудуд аҳолиси ўзбек, япон ва инглиз тилларини ўрганишлари учун қўшимча шароитлар яратилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates