Япония ўзбекистонлик хотин-қизларга 3 миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам ажратади

    Бизнес 26 май 2020 963

    Бу маблағ аёлларга касбий тайёргарликдан ўтиш ва ўз бизнесларини бошлаш имкониятини беради.

    Япония ҳукумати коронавирус пандемияси шароитида Ўзбекистондаги қишлоқ аёлларининг иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш учун 3 миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам беради, дея хабар беради мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати.

    Фарғона, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида истиқомат қилувчи 3500 нафар аёл касбий тайёргарликдан ўтиши, молиявий хизматлардан фойдаланиши ва бизнес қилиш имкониятига эга бўлиши мумкин.

    Ушбу лойиҳа 300 та кичик ва ўрта корхонага бизнесни юритиш учун маблағ йўналтиришга ва 1 минг 500 та янги иш ўринларини яратишга ёрдам беради.

    Бундан ташқари, пандемия даврида Япония Ташқи ишлар вазирлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Ўзбекистонга коронавирусга қарши кураш учун тиббий ускуналар, шахсий ҳимоя воситалари, сунъий нафас олиш (ИВЛ), рақамли рентген диагностика ускуналари ва бошқа нарсаларни етказиб беришни режалаштирмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates