Япония Ўзбекистоннинг ёш давлат хизматчилари учун таълим гранти ажратди

    2026 йил давомида ёш давлат хизматчиларидан 18 нафари япон университетларида 2 йиллик магистратура, 1 нафари 3 йиллик докторантура босқичида таълим олиш имконига эга бўлади.

    Бу ҳақда Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ва Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Хатори Такаши иштирокида учрашувда маълум бўлди.

    Қайд этилишича, учрашувда кун чиқар юрт ҳукуматининг беғараз ёрдам дастури доирасида жами 422 миллион иен – тахминан 2.8 миллион доллар қийматга тенг Алмашинув ноталари имзоланди.

    Мазкур келишув “Кадрлар тайёрлаш учун стипендия тақдим этиш” дастури асосида мамлакатимиз давлат идораларининг ёш ходимлари Японияда таҳсил олишини таъминлайди.

    Шунингдек, вазир JIСА – Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари Бито Ёшибуми лойиҳа бўйича Грант шартномасини имзолади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates