Халқимизда ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир деган пурмаъно мақол бор. Япония қишлоқ хўжалиги вазири бундай гапларни эшитмаган чоғи, бир гапи билан вазирлик карьерасини барбод қилди.
NHK World Japan порталининг хабарига кўра, куни кеча вазир Таку Это Японияда гуруч нархи кескин кўтарилиши фонида шундай деганди:
“Мен ҳеч қачон гуруч сотиб олмаганман. Бизга уни ҳадя қиладиган кўплаб тарафдорларимиз бор”.
Япония бош вазири унинг аризасини қабул қилган, деб ёзади NHK World Japan.
Апрель ойида Японияда гуруч 2024 йилга нисбатан 93 фоиз қимматлади. Бу 1971 йилдаги ўсишдан ҳам юқори.