Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти билан вебинар ўтказилди

    Халқаро ҳамкорлик 30 сентябр 2021 1139

    Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO) ўртасида тузилган ҳамкорлик тўғрисида битим доирасида Япониянинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун навбатдаги вебинар ўтказилди.

    Тадбирда JETROга аъзо бўлган япон ташкилотлари, корхона ва компанияларининг 50 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

    Вебинар мамлакатимизда бизнес юритиш учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳамда тармоқлар ва минтақаларнинг инвестициявий жозибадорлигининг асосий омилларини кенг ёритиш мақсадида ташкил этилди.

    Вебинар доирасида Бухоро ва Навоий вилоятларида, хусусан «Навоий» ЭИЗда амалга оширилган муваффақиятли мисоллар атрофлича кўриб чиқилди.

    Ушбу ҳудудларда бизнес юритишнинг афзалликлари ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг шарт-шароитлари, тақдим этилаётган солиқ имтиёзлари ва бўлажак япон инвесторлари учун яратилаётган бошқа имкониятларни очиб берувчи тақдимотлар ўтказилди.

    Япония томонидан JETROнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Д.Такахаши тақдимот билан иштирок этиб, Япония бизнеси нуқтаи назаридан Ўзбекистон бозорининг ўзига хос хусусиятлари ва ушбу ҳудудларга сармоя киритишда Япония бизнесини қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида батафсил сўзлаб берди.

    Вебинар якунида ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболларини ҳамда аниқ инвестициявий лойиҳаларни батафсил муҳокама қилиш мақсадида JETRO вакиллари бошчилигидаги Япония ташкилотлари ва компаниялари раҳбарларидан иборат бўлган делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишилди.

    Маълумот учун: 2021 йил 20 май ва 29 июнь кунлари JETRO билан ҳамкорликда Япония ишбилармон доираларининг Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги якка тартибдаги корхоналар мисолида Ўзбекистоннинг инвестициявий муҳити билан кенг танишишига бағишланган вебинарлар ўтказилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates