Японияда дунёдаги энг катта ёғоч бино қурилди

    “Катта ҳалқа” (Grand Ring) деб номланган мажмуа Osaka 2025 Expo кўргазмасига биринчи ташриф буюрувчиларни кутиб олишга тайёр.

    Унинг ўзига хослиги шундаки, мажмуанинг баландлиги 12 метр, кенглиги 30 метр ва диаметри 675 метр бўлиб, бутунлай ёғочдан барпо этилган. Бу маҳкамлагичларсиз ва замонавий технологияларсиз қурилишнинг қадимги япон анъаналарининг уйғунлигини намоён этади.

    “Катта ҳалқа” Sou Fujimoto Architects архитекторлари томонидан Япония ютуқларини намойиш қилиш учун ишлаб чиқилган. Улкан мажмуаларни ёғоч воситасида қуриш тобора урфга кириб бормоқда ва Кунчиқар мамлакат усталари дунёни ҳайратда қолдиришга қарор қилишди. “Катта ҳалқа” кўргазма ҳудуди атрофида қурилган бўлиб, у ҳам кузатув майдончаси, ҳам пиёдалар майдони вазифасини ўтайди, деб хабар беради techcult.ru.