Японияда ишлашга тайёрланаётган номзодларга сертификатлар топширилди

    Таълим 11 ноябр 2021 703

    Навоий «Япон тили ва касбий малака тест маркази» битирувчиларига Nippon Educational Academy япон тили мактабининг сертификатлари топширилди.

    Бу сертификат Япония махсус малака тестларида (SSW tests) иштирок этиш ҳуқуқини беради.

    SSW тестлари МДҲ давлатлари орасида илк бор Ўзбекистонда 2022 йил март ойида Тошкентда ўтказилади.

    Маълумот учун: Шу вақтгача SSW тестлари 10та Шарқий Осиё мамлакатида ўтказиб келинган. Эндиликда, бу жараёнлар Ўзбекистонда ҳам амалга оширилиши фуқаролар учун қўшимча қулайликдир.

    Nippon Educational Academy таълим кластерининг HR (инсон ресурслари) агентлиги тестдан ўтганларни Японияда 5 йил муддатга ишга жойлаштиришни кафолатлайди.

    29 битирувчи 6 ой мобайнида япон тилини ўрганиш баробарида 2 ой ичида «қишлоқ хўжалиги ва қарияларни парваришлаш» бўйича касбий малака курсларини ҳам тамомлади, деб хабар беради Навоий «Япон тили ва касбий малака тест маркази» матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates