Японияда яхта ва юк кемасининг тўқнашиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, бир неча киши бедарак йўқолди

    Япония қирғоқларида яхта ва юк кемасининг тўқнашиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, бир неча киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.

    Япониянинг Оита минтақасидаги Хото ороли яқинида шағал олиб кетаётган юк кемаси капитани тўқнашув ҳақида маълум қилди, деб хабар берди маҳаллий қирғоқ қўриқлаш хизмати.

    Манбага кўра, бир киши, оиталик 70 ёшли эркак сувда ҳушсиз ҳолда топилган. Кейинроқ унинг ўлими шифохонада тасдиқланди.

    Қайд этилишича, яхта бортида бир неча киши бўлган. Олтита қирғоқ қўриқлаш кемаси ва битта самолёт бедарак йўқолганларни қидиришни давом эттирмоқда, деб хабар берди report.az.